Президентимиз Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида янги лойиҳаларни ишга тушириш ва қурилишига старт бериш маросимида иштирок этди
2026-10-21 16:10:00 / Янгиликлар

«Яшил» иқтисодиёт вилоятни ривожлантириш учун мустаҳкам пойдевор бўлади,– деди давлатимиз раҳбари.
Оқсув дарёсида умумий қуввати 24 мегаватт бўлган учта гидроэлектр станцияси ишга туширилди.
Қарши туманида Хитойнинг “Shanghai SUS” компанияси иштирокида чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган 150 миллион долларлик заводни йил якунига қадар ишга тушириш режалаштирилган.
Шунингдек, Китоб, Яккабоғ ва Шаҳрисабз туманларида умумий қуввати 58 мегаватт бўлган тўққизта микроГЭС барпо этилади.


