Суюлтирилган газ таъминотида янги тизим: 3,7 миллиондан ортиқ хонадон қамраб олинган
2026-10-05 17:55:00 / Матбуот анжуманлари
#брифинг

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида аҳолига 398 минг тоннадан ортиқ суюлтирилган газ етказиб берилди. Бугунги кунда 3,7 миллиондан ортиқ хонадонлар ҳамда 2 мингга яқин ижтимоий соҳа объектлари суюлтирилган газ билан таъминланмоқда.
2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумида истеъмолчиларга жами 325,7 минг тонна суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган.
Шу билан бирга, мурожаатлар сони ҳам 40,6 фоизга камайган.
Хусусан, август–сентябрь ойларида 3 974 та мурожаат қайд этилиб, уларнинг 98 фоизи ижобий ҳал қилинган.
2026 йил 1 ноябрдан суюлтирилган газни биржанинг алоҳида савдо майдончаси орқали харид қилиш ва етказиб беришнинг янги тизими жорий этилади.
