Тахиатош иссиқлик электр станциясида модернизация ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари
2026-10-05 09:25:00 / Янгиликлар
#куз_қишга_тайёргарлик

Қорақалпоғистон Республикасидаги Тахиатош иссиқлик электр станциясида мавжуд қувватларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, ускуналар самарадорлигини ошириш ҳамда куз-қиш мавсумини ишончли ўтказишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Станцияда асосий энергетик ускуналар техник ҳолати кўздан кечирилиб, зарур таъмирлаш ва модернизация ишлари амалга оширилмоқда. Бу жараёнлар электр энергияси ишлаб чиқариш барқарорлигини таъминлаш ва истеъмолчилар эҳтиёжини ишончли таъминлашга хизмат қилади.
