Маҳаллаларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари давом этмоқда
2026-10-04 19:30:00 / Янгиликлар
#куз_қишга_тайёргарлик

Куз-қиш мавсумида истеъмолчиларга энергия ресурсларини барқарор етказиб бериш мақсадида маҳаллаларда мавжуд электр тармоқлари ва трансформатор пунктлари босқичма-босқич янгиланмоқда.
Амалга оширилаётган ишлар тармоқларнинг юкламага бардошлилигини ошириш, электр таъминоти ишончлилигини мустаҳкамлаш ҳамда мавсум давомида истеъмолчиларга янада сифатли хизмат кўрсатишга қаратилган.
Бу борадаги ишлар Давлатобод тумани мисолидаги лавҳада.
