Қуёш панеллари ўрнатган фуқароларга жорий йилнинг август ойи учун субсидия суммалари тасдиқланди
2026-09-29 19:20:00 / Янгиликлар
#қуёшли_хонадон

Жорий йилнинг август ойида 61 548 нафар жисмоний шахс “Қуёшли хонадон” дастуридан фойдаланиб, электр тармоқларига ўтказилган қуёш энергияси учун 105 млрд 400 млн сўм (105 миллион 400 минг 899 кВт·соат) давлат бюджетидан субсидия олди.
Субсидиянинг энг катта қисми қуйидаги ҳудудларга тўғри келмоқда:
-
Бухоро вилояти - 18,9 млрд сўм;
-
Хоразм вилояти - 18,3 млрд сўм;
-
Қорақалпоғистон Республикаси - 12,4 млрд сўм.
