Аҳолини суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш тизимининг барқарорлиги оширилади
2026-09-15 10:35:00 / Янгиликлар

Президентимизнинг 2026 йил 12 сентябрда “Аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш тизимини ислоҳ қилиш ва бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–326-сон қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш соҳасидаги функцияларни ихтисослаштириш, мазкур фаолиятнинг молиявий шаффофлигини таъминлаш ва бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш мақсадида:
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ таъсисчилигида “LPG-Trade” “LPG-Trade” МЧЖ ташкил қилинади.
Шунингдек, республикада суюлтирилган газ таъминоти тизимида бозор механизмлари босқичма-босқич жорий этилади. Бунда:
-
аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш устуворлиги таъминланади;
-
республика корхоналарида ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган суюлтирилган газ (ўз шохобчаларида сотиладиган ҳажмлардан ташқари) фақат биржа савдолари орқали сотилади;
-
аҳолига суюлтирилган газ етказиб берадиган корхоналар маҳсулотни биржадан ва импортдан тўғридан тўғри харид қиладилар;
-
аҳоли эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган суюлтирилган газ таъминоти тизимида ислоҳотларни амалга ошириш ва хусусий секторни жалб қилиш орқали соҳада рақобат муҳити босқичма-босқич шакллантирилади ҳамда кросс-субсидиялаш амалиёти босқичма-босқич бекор қилинади;
-
суюлтирилган газ таъминотидаги ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари давлат томонидан моддий жиҳатдан қўллаб-қувватланади.
