Кичик ва микроГЭСлар: тадбиркорлар учун янги имкониятлар
2026-09-11 14:35:00 / Янгиликлар

Аввал хабар берганимиздек, давлат томонидан хусусий сектор учун кичик ва микро гидроэлектр станциялари бўйича кафолатланган харид тизими ҳамда рағбатлантирувчи иқтисодий механизмлар жорий этилди.
Ишлаб чиқарилган барча электр энергияси давлат томонидан узоқ муддатли кафолатли шартномалар асосида сотиб олинади, харид тарифлари эса истеъмолчилар тарифига боғлаб, автоматик индексациялаб борилади.
Қуёш станцияларидан фарқли ўлароқ, гидроэнергетика йиллар давомида барқарор ва узлуксиз даромад беради — оптимал параметрлар асосида қурилган станциялар 3,7 йилдан бошлаб ўзини оқлаб, йилига 27 фоизгача соф фойда келтиради.
Кичик дарё, сой ва ирригация каналлари оқимидан фойдаланиб, тадбиркорлар ушбу имкониятлар асосида мустақил энергия бизнесини йўлга қўйишлари мумкин.
