Ўзбекистон ва Япония ўртасида энергетика соҳасидаги ҳамкорлик янада ривожлантирилади
2026-09-10 16:10:00 / Янгиликлар

Бугун, 10 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Шерзод Ходжаев Япония иқтисодиёт, савдо ва саноат давлат вазири Кенжи Ямада билан учрашув ўтказди.
Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Энергетика соҳаси икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликнинг муҳим йўналишларидан бири экани алоҳида таъкидланди.
Томонлар Япониянинг етакчи энергетика компаниялари иштирокида Ўзбекистонда электр энергиясини ишлаб чиқариш, электр узатиш тармоқларини ривожлантириш, шунингдек, мамлакат газ транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича амалга оширилаётган йирик лойиҳаларнинг боришини кўриб чиқдилар.
Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли лойиҳаларни илгари суриш ҳамда энергетика соҳасидаги яқин ва узоқ муддатли ҳамкорликни изчил давом эттиришга келишиб олдилар.



