Навоий вилоятининг Нурота туманида 300 МВт қувватли қуёш фотоэлектр станцияси ва 150 МВт қувватли энергия сақлаш тизими ишга туширилди
2026-08-26 17:50:00 / Янгиликлар
#янги_қувватлар #яшил_энергия

Лойиҳанинг қиймати 390 млн доллар бўлиб, у Хитойнинг “China Energy Overseas Investment” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилди. Лойиҳа доирасида 30 та доимий иш ўрни яратилди.
Лойиҳанинг самараси: йилига 657 млн кВт·соат ёки 273 минг хонадоннинг бир йиллик истеъмолига тенг «яшил» энергия ишлаб чиқарилади, 175 млн куб метр табиий газ тежалади ҳамда 377 минг тонна зарарли моддаларнинг атмосферага чиқарилиши олди олинади.
