Ҳурматли истеъмолчилар!
2026-07-31 18:00:00 / Янгиликлар
#фикрингиз_муҳим

Энергетика вазирлиги электр ва табиий газ таъминоти бўйича Салл-марказлар 1154 ва 1104 фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда истеъмолчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш мақсадида сўровнома ўтказмоқда.
Сизнинг фикр ва таклифларингиз Салл-марказлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш, мавжуд камчиликларни аниқлаш ҳамда аҳолига янада тезкор ва сифатли хизмат кўрсатишни таъминлашга хизмат қилади.
Сўровнома натижалари асосида Салл-марказлар ишини такомиллаштириш, мурожаатлар билан ишлаш сифатини ошириш ва истеъмолчиларга қулай хизмат кўрсатиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланади.
Сизларни сўровномада фаол иштирок этишга чорлаймиз. Ҳар бир фикрингиз биз учун муҳим!
