Электр энергетика тизими максимал талабни таъминлади: юқори юклама шароитида барқарор фаолият давом эттирилди
2026-07-21 13:30:00 / Янгиликлар

2026 йил 20 июль куни юқори иссиқ ҳаво шароитида Ўзбекистон ягона энергетика тизимида ёзги мавсум учун суткалик электр энергияси истеъмоли 301,9 млн кВт·соатни ташкил этиб, янги энг юқори кўрсаткич қайд этилди.
Мазкур натижа ўтган йил ёзги мавсумида қайд этилган энг юқори кўрсаткичдан 29,3 млн кВт·соатга ёки 10,75 фоизга, шунингдек, 18 июль куни қайд этилган охирги энг юқори истеъмол ҳажмидан 7,5 млн кВт·соатга ёки 2,55 фоизга юқори бўлди.
Шу куни ягона энергетика тизимининг кундузги энг юқори соатлардаги (17:22да) максимал қуввати 14,2 ГВтга етди.
Шунингдек, 2026 йил 20 июль куни суткалик электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми ҳам 305,4 млн кВт·соатни ташкил этиб, янги энг юқори кўрсаткич қайд этилди. Бу 18 июль куни қайд этилган 297,1 млн кВт·соатлик аввалги энг юқори кўрсаткичдан 8,3 млн кВт·соатга ёки 2,79 фоизга юқори бўлди.
Бу кўрсаткичлар аномал иссиқ ҳаво шароитида электр энергиясига бўлган талаб юқори даражага чиққанини ҳамда истеъмолчиларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш учун энергетика тизими барқарор ишлаганини кўрсатади.
Шу билан бирга, юқори истеъмол даврида электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш мақсадида энергетика корхоналарининг авария-таъмирлаш бригадалари кучайтирилган тартибда ишлаб, электр тармоқларидаги носозлик ва авариявий ҳолатларни тезкор бартараф этишди.
Хусусан, кеча айрим ҳудудларда, жумладан, соат 13:47 да Олмазор туманининг Себзор мавзеси истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминловчи тармоқда носозлик юзага келиб, 310 та истеъмолчи электр таъминотидан вақтинча узилган. Соат 18:57 да носозлик бартараф этилиб, электр таъминоти тикланган.
Соат 16:11 да Яккасарой ва Чилонзор туманлари истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминловчи тармоқда носозлик юзага келиб, 1 500 та истеъмолчи электр таъминотидан вақтинча узилган. Соат 16:55 да носозлик бартараф этилиб, электр таъминоти тикланган.
Соат 16:49 да Яшнобод туманидаги Уйсозлар ва Фарғона йўли ҳудуди истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминловчи тармоқда носозлик юзага келиб, 350 та истеъмолчи электр таъминотидан вақтинча узилган. Соат 22:00 да носозлик бартараф этилиб, электр таъминоти тикланган.
Соат 17:05 да Чилонзор тумани 1-мавзе истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминловчи тармоқда носозлик юзага келиб, 300 та истеъмолчи электр таъминотидан вақтинча узилган. Соат 22:03 да носозлик бартараф этилиб, электр таъминоти тикланган.
21 июль куни соат 02:40 да Сергели туманининг Хонабод ва Султонобод кўчаси истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминловчи тармоқда носозлик юзага келиб, 280 та истеъмолчи электр таъминотидан вақтинча узилган ва электр таъминоти тикланган.
Соат 05:20 да Олмазор туманининг Себзор ва Тахтапул кўчаси истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминловчи тармоқда носозлик юзага келиб, 320 та истеъмолчи электр таъминотидан вақтинча узилган. Соат 07:10 да носозлик бартараф этилиб, электр таъминоти тикланган.
Юқори юкламалар шароитида энергетика тизими корхона ва ташкилотларининг тезкор хизматлари кучайтирилган тартибда фаолият олиб бормоқда.
