Жорий йилнинг ўтган етти ойида электр энергияси ишлаб чиқариш ва етказиб бериш кўрсаткичлари
2024-08-23 17:55:00 / Янгиликлар
Ушбу даврда республикамизда жами 47,8 млрд кВт•соат электр энергияси ишлаб чиқарилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 2,1 млрд кВт•соат ёки 4,7 фоиз кўп демакдир.
Шунингдек, республика истеъмолчиларига шу вақт мобайнида 39,8 млрд кВт•соат электр энергияси етказиб берилди. Мазкур кўрсаткич 2023 йилнинг мос давридагига нисбатан 629,6 млн кВт•соат ёки 1,6 фоиз кўп.
