«Э-далолатнома» – шаффоф назорат ва рақамли бошқарув сари муҳим қадам
2026-07-16 10:20:00 / Янгиликлар

“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан «Э-далолатнома» ахборот тизими амалиётга жорий этилди.
Мазкур замонавий тизим электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан далолатномаларни электрон шаклда расмийлаштириш имконини беради. Бу эса назорат тадбирларини янада тезкор, аниқ ва шаффоф ташкил этишга хизмат қилмоқда.
«Э-далолатнома» тизимининг жорий этилиши натижасида қоғоз ҳужжатлар айланмаси босқичма-босқич қисқартирилиб, барча жараёнлар рақамли платформа орқали юритилади.
Шунингдек, далолатномаларни расмийлаштиришдаги инсон омили камайиб, коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш, маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш ҳамда назорат самарадорлигини ошириш учун кенг имкониятлар яратилмоқда.
