Энергетика вазирлигининг тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқоти бўлиб ўтди
2026-07-15 18:05:00 / Янгиликлар

Бугун, 15 июль куни “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали биносида Энергетика вазирлигининг тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.
Унда Энергетика вазирлиги, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳамда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг Тошкент шаҳар филиаллари масъул ходимлари иштирок этди.
Очиқ мулоқот давомида тадбиркорлар томонидан билдирилган мурожаат ва таклифлар атрофлича кўриб чиқилди. Уларнинг аксарияти юзасидан жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, амалий ёрдам кўрсатилди. Қўшимча ўрганишни талаб этадиган масалалар назоратга олиниб, уларни ҳал этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.



