Ўзбекистон-Франция ҳамкорлиги янги босқичда
2026-07-09 20:45:00 / Янгиликлар

Бугун Франция тадбиркорлари халқаро ҳаракати (МEДEФ Интернатионал) ҳузуридаги Ўзбекистон-Франция ишбилармонлар кенгаши раиси, «Орано» компанияси директорлар кенгаши раҳбари Клод Имовен бошчилигидаги етакчи француз компаниялари вакиллари билан учрашдим.
Биз энергетика, таълим, сув таъминоти тизими, транспорт ва шаҳар инфратузилмаси каби устувор соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришни мақсад қилганмиз.
Ушбу музокаралар яқинда Президент Эммануэл Макрон билан бўлиб ўтган олий даражадаги мулоқотимизнинг узвий ва мантиқий давомидир.





