Ёшлар билан очиқ мулоқотдан:
2026-07-02 14:15:00 / Янгиликлар
#ёшлар_учрашув

— “Сирдарё — Ўзбекистон энергетикасининг маркази, десак муболаға бўлмайди”, — дея таъкидлади вазир.
Очиқ мулоқот давомида соҳадаги иқтидорли ва ташаббускор ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган “100 нафар ёш энергетик” танлови ташкил этилиши маълум қилинди.
Танлов ғолиблари хорижий давлатларда стажировка ўташ, тизимдаги юқори лавозимларга тавсия этилиш ҳамда касбий салоҳиятини янада ошириш имкониятига эга бўлади.
Вазир соҳада фаолият юритаётган барча ёшларни мазкур танловда фаол иштирок этишга чорлаб, бу ҳар бир ёш мутахассис учун ўз билим ва салоҳиятини намоён этиш, касбий ўсиш сари муҳим қадам бўлишини таъкидлади.









