2026 йил 30 июнь – 1 июль кунлари пойтахтимизда II Ўзбекистон – Корея халқаро энергетика форуми — “Energy Value Networks Forum” бўлиб ўтади
2026-06-27 14:30:00 / Янгиликлар
#форум

Форум Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги кўмагида, “Korea Western Power” ва KOICA томонидан ташкил этилмоқда.
Мазкур нуфузли тадбир Ўзбекистон ва Кореянинг давлат идоралари, энергетика соҳаси етакчилари, экспертлар ва инвесторларини бирлаштириб, янги шерикликлар ва стратегик ташаббуслар учун мустаҳкам пойдевор яратади.
Тадбир доирасида илғор энергетика технологиялари, қайта тикланувчи энергия манбалари, энергия самарадорлиги, инвестициявий ҳамкорлик ва амалий лойиҳаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.
