“Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида “Ёшлар форуми” ўз ишини бошлади
2026-06-26 17:45:00 / Янгиликлар

Энергетика вазирлиги, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ҳамда Ўзбекистон энергетика, нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳамкорлигида жорий йилнинг 26–28 июнь кунлари “Ёшлар форуми”га старт берилди.
Форумнинг илк дастури доирасида ёшларни миллий қадриятларга ҳурмат, Ватанга муҳаббат ва юксак маънавият руҳида тарбиялашга қаратилган маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.
Жумладан, иштирокчилар Марказий Осиёда ягона бўлган ва Гиннесс рекордлар китобига киритилган Ислом цивилизацияси марказига ташрифи уюштирилди.
Ташриф давомида ёшлар марказ фаолияти, ноёб тарихий экспонатлар, шунингдек, Биринчи, Иккинчи ва Учинчи Ренессанс даврларининг тараққиёт босқичлари ҳамда уларнинг жаҳон цивилизацияси ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлдилар.
Мазкур маърифий саёҳат ёшларда тарихий меросимизга бўлган қизиқишни янада ошириш, миллий ўзликни англаш туйғусини мустаҳкамлаш ва интеллектуал салоҳиятни юксалтиришда муҳим аҳамият касб этди.









