“HET BILLING” тизимида техник ишлар олиб бориляпти, аслида ҳақдор бўлиб, лекин қарздор кўринаётган истеъмолчилар тармоқдан ажратилмайди
2024-08-09 13:30:00 / Янгиликлар
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан янги ишга туширилаётган “HET BILLING” тизимида техник ишлар олиб бориляпти.
Шу боис айрим истеъмолчиларда аслида ҳақдор бўлсада, тизимда қарздорлик кўриниши ҳолатлари учрамоқда.
Мазкур ҳолатда истеъмолчилар тармоқдан ажратилмайди. Шунингдек, техник ишлар якунлангач, ушбу муаммо бартараф этилишини маълум қиламиз.
Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилади.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
