Ишлатилган электр энергияси ҳисоби ҳақида тезкор маълумот олиш учун телеграм бот ишга туширилган
2024-08-05 14:05:00 / Янгиликлар
#Биласизми
Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари!
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида аҳоли истеъмолчилари учун белгиланган электр энергияси тарифлари ҳисобини осон ҳисоблаш мақсадида телеграм бот ишга туширилган.
Телеграм бот (@e_tariffbot) орқали электр энергиясини ҳисоблаш бўйича тезкор калькулятор ишламоқда.
Ботдан фойдаланинг ва электр ҳисоби ҳақида тезкор маълумотларга эга боълинг.
