Бугун икки вилоятда тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилди
2026-06-11 19:30:00 / Янгиликлар

#очиқ_мулоқот
Бугун, 11 июнь куни Энергетика вазирлиги томонидан Навоий ва Сурхондарё вилоятларида тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ташкил этилди. Унда кичик ва ўрта бизнес вакиллари иштирок этиб, электр энергияси ва табиий газ таъминоти билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Хусусан, Навоий вилоятида ўтказилган очиқ мулоқотда Энергетика вазирлигининг Электр тармоқларини ривожлантириш бўлими бошлиғи Нодирбек Пўлатов ҳамда соҳа мутасаддилари қатнашди.
Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда эса Энергетика вазирлигининг Стратегик режалаштириш бўлими бошлиғи Шавкатжон Худобердиев, ҳудудий электр ва газ таъминоти корхоналари раҳбарлари иштирок этди.
Очиқ мулоқотлар давомида билдирилган мурожаатлар атрофлича ўрганилиб, айрим масалалар жойида ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар эса алоҳида назоратга олиниб, масъулларга тегишли вазифалар юклатилди.
Мазкур очиқ мулоқотлар тадбиркорларнинг мурожаатларини эшитиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда электр ва газ таъминоти билан боғлиқ масалалар юзасидан самарали мулоқотни йўлга қўйишда муҳим аҳамият касб этмоқда.



