Бухоро вилоятида тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқот ўтказилди
2026-06-10 20:20:00 / Янгиликлар

# очиқ_мулоқот
Бугун, 10 июнь куни Бухоро вилоятида кичик ва ўрта бизнес вакиллари иштирокида электр энергияси ва табиий газ билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш мақсадида навбатдаги очиқ мулоқот ташкил этилди.
Тадбирда Энергетика вазирлигининг Электр тармоқларини ривожлантириш бўлими бошлиғи Нодирбек Пўлатов ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ масъуллари иштирок этди.
Очиқ мулоқот давомида тадбиркорларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди. Уларнинг кўпчилигига жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, амалий ёрдам кўрсатилди. Қолган масалалар эса назоратга олиниб, уларни ҳал этиш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.
Таъкидлаш жоизки, тадбиркорлар билан бевосита мулоқот ҳудудлардаги муаммоларни тез ва самарали ҳал қилиш ҳамда хизмат сифатини оширишда муҳим аҳамият касб этади.


