Тошкент вилоятида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди
2026-06-04 15:00:00 / Янгиликлар

Бугун, 4 июнь куни Тошкент вилоятида кичик ва ўрта бизнес субъектлари иштирокида навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Давлатимиз раҳбарининг тадбиркорлар билан ўтказилиши режалаштирилган VI очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш ҳамда тадбиркорларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш мақсадида ташкил этилди.
Тадбирда Бизнес-омбудсман девони, Савдо-саноат палатаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги вакиллари, шунингдек, Энергетика вазирлиги тизимидаги “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент ҳудудий филиали ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ Тошкент ҳудудий филиали раҳбарияти вакиллари иштирок этди.
Очиқ мулоқот давомида тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида учраётган муаммолар, мавжуд тўсиқлар, инфратузилма ва энергия таъминоти билан боғлиқ масалалар ҳамда ҳуқуқбузарликлар юзасидан мурожаатлар тингланди. Кўтарилган масалалар юзасидан мутасадди ташкилотлар томонидан тегишли тушунтиришлар берилиб, уларни ҳал этиш бўйича зарур чоралар белгиланди.
Тадбиркорлар ўз мурожаатларини 1100 ёки 1094 қисқа рақамлари орқали, шунингдек, @ochiqmuloqot2026_bot орқали йўллашлари мумкин.





