Сирдарёда тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқот ўтказилди
2026-06-03 17:30:00 / Янгиликлар

#очиқ_мулоқот
2026 йил 3 июнь куни Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳридаги “Тадбиркорлар ва ҳунармандлар” марказида кичик ва ўрта бизнес субъектлари иштирокида навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Унда Бизнес-омбудсман девони, Савдо-саноат палатаси, Сирдарё вилояти ҳокимлиги, шунингдек, Энергетика вазирлиги тизимидаги “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Сирдарё ҳудудий филиали ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ Сирдарё ҳудудий филиали раҳбарияти вакиллари иштирок этди.
Очиқ мулоқот давомида тадбиркорларни қийнаб келаётган масалалар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан таклиф ҳамда мурожаатлар тингланди. Мутасадди ташкилотлар томонидан тадбиркорларнинг саволларига тегишли тушунтиришлар берилиб, кўтарилган масалаларни ҳал этиш бўйича зарур чоралар белгиланди.
Тадбиркорлар ўз мурожаатларини 1100 ёки 1094 қисқа рақамлари орқали, шунингдек, @ochiqmuloqot2026_bot орқали йўллашлари мумкин.


