Энергетика соҳасидаги ислоҳотлар — талабалар нигоҳида
2026-05-21 18:10:00 / Янгиликлар

Бугун Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Тошкент халқаро Вестминстер университети талабалари билан учрашди. Учрашувда университет ректори Комилжон Каримов, вазирлик ҳамда университет масъуллари иштирок этди.
Вазир талабаларга юртимиз ёқилғи-энергетика тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, электр энергияси генерацияси, қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда соҳадаги истиқболли лойиҳалар ҳақида тақдимот ўтказди.
Мулоқот орқали талабалар ёқилғи-энергетика тармоғида олиб борилаётган ишлар, янги қувватлар ва соҳадаги замонавий ёндашувлар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлдилар.
Таъкидланганидек, бугун энергетика соҳасидаги йирик лойиҳаларни самарали бошқариш учун замонавий билим ва бошқарув кўникмасига эга мутахассисларга эҳтиёж юқори. Вестминстер университети эса айнан бошқарув йўналишида рақобатбардош кадрларни тайёрлаб келмоқда.
Учрашув сўнггида талабалар билан қизғин савол-жавоб ва очиқ мулоқот бўлиб ўтди.



