Ўзбекистон-Ҳиндистон энергетика соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
2026-05-18 20:10:00 / Янгиликлар

Бугун, 18 май куни Тошкентда Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Ҳиндистоннинг “Adani Group” компаниясининг халқаро энергетика бўйича бош ижрочи директори Амит Сингҳ билан учрашув ўтказди.
Томонлар Ўзбекистонда «яшил» энергетика қувватларини кенгайтириш, илғор халқаро тажрибани жорий этиш ва энергетика соҳасида инновацион ечимларни татбиқ этиш бўйича ҳамкорлик имкониятларига алоҳида эътибор қаратдилар.
Шунингдек, истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, замонавий технологияларни жорий этиш ва энергетика тизимининг барқарорлигини таъминлаш юзасидан фикр алмашилди.
Маълумот учун: “Adani Group” электр энергетикаси, қайта тикланувчи энергия, логистика, инфратузилма ва саноат соҳаларида фаолият юритувчи Ҳиндистоннинг етакчи хусусий компанияларидан бири ҳисобланади. Компания дунёнинг қатор мамлакатларида йирик энергетика ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириб келмоқда.


