1104 — Call-марказлар 24/7 режимида фаолият юритмоқда
2026-05-16 16:00:00 / Янгиликлар
#табиий_газ #мурожаатлар

Газ таъминоти масалалари бўйича истеъмолчиларнинг мурожаатларини тезкор қабул қилишни таъминлаш мақсадида 1104 қисқа рақамли Call-марказлар 24/7 иш режимида фаолият юритмоқда.
Истеъмолчилар томонидан келиб тушаётган ҳар бир мурожаат масъул мутахассислар томонидан назоратга олиниб, муаммоларни зудлик билан бартараф этиш чоралари кўриляпти.
Мурожаатларни қабул қилиш қамровини кенгайтириш ва хизмат сифатини ошириш мақсадида операторлар сони босқичма-босқич кўпайтирилиб, айни вақтда Call-марказларда 100 нафарга яқин оператор фаолият олиб бормоқда.
