Электр таъминотида аҳоли билан доимий мулоқот
2026-05-16 11:10:00 / Янгиликлар
#электр_энергияси #мурожаатлар

Аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини электр энергияси билан барқарор таъминлаш мақсадида энергетика тизими доимий иш режимида фаолият юритади.
Тизимнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва истеъмолчиларга сифатли хизмат кўрсатиш ишлари узлуксиз давом эттирилмоқда.
Шунингдек, электр таъминоти билан боғлиқ мурожаат, савол ва таклифларни қабул қилиш ҳамда уларни тезкор кўриб чиқиш мақсадида ҳудудий салл-марказлар туну кун ишлаб турибди.
Фуқаролар томонидан келиб тушаётган ҳар бир мурожаат масъул мутахассислар томонидан назоратга олиниб, муаммоларни имкон қадар қисқа муддатларда бартараф этиш чораларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
📞1154
