Эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр учун компенсация тўловлари давом эттирилади
2026-05-15 19:30:00 / Янгиликлар

Хабарингиз бор, Президентимизнинг қарорларига асосан, эҳтиёжманд оилаларга ҳар ойда истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ учун давлат томонидан компенсация тўловлари тўлаб борилмоқда.
Компенсация миқдори:
-
Электр энергияси учун — ойига базавий меъёр (200 кВт·соат) ошган қисмдан кейин 150 кВт·соатгача;
-
Табиий газ учун — қиш ойларида базавий меъёрдан ошган 250 куб метргача, бошқа ойларда эса 150 куб метргача бўлган қисми учун компенсация берилади.
Шунингдек, Ҳукуматнинг 2026 йил 15 майдаги 243-сон қарорига кўра, 2026 йил 1 июндан электр энергияси ва табиий газ янги тарифлари жорий этилиши муносабати билан эҳтиёжманд оилалар учун ажратиладиган компенсация миқдорлари ҳам оширилади.
Янги тартибга мувофиқ:
-
Электр энергияси учун базавий меъёрдан ошган 150 кВт·соатгача бериладиган компенсация 30 минг сўмдан 37,5 минг сўмга;
-
Табиий газ учун иситиш мавсумида базавий меъёрдан ошган 250 куб метргача компенсация 200 минг сўмдан 225 минг сўмга;
Бошқа мавсумларда базавий меъёрдан ошган 150 куб метрга компенсация 120 минг сўмдан 135 минг сўмга оширилади.
Компенсация олиш учун маҳаллангиздаги ижтимоий ходимга, тумандаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига ёки Агентликнинг «1140» салл-марказига мурожаат қилишингиз мумкин.
