Кун рақами: «Яшил» энергия 4 млрд кВт⋅соатга етди — бу ўтган йилнинг мос давридагидан 29%га кўп
2026-05-14 19:45:00 / Янгиликлар

Бугун, 14 май куни соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 2026 йил бошидан бери ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми 4 млрд кВт⋅соатга етди.
Хусусан, қуёш фотоэлектр станциялари томонидан 2 млрд 315 млн кВт⋅соат, шамол электр станциялари томонидан эса 1 млрд 685 млн кВт⋅соат, жами 4 млрд кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилди.
Эслатиб ўтамиз, бундан 24 кун аввал, 20 апрель куни қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 2026 йил бошидан бери ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми 3 млрд кВт⋅соатни ташкил қилган эди.
Маълумот учун: 2026 йилнинг бошидан қуёш ва шамол электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми 2025 йилнинг мос давридагига нисбатан 898 млн кВт·соат ёки 29 фоизга кўп электр энергияси ишлаб чиқарилди.
Бунинг натижасида:
1 млрд 66 млн куб метр табиий газ тежалишига эришилди;
атмосферага 2,3 млн тонна зарарли моддалар чиқишининг олди олинди.
Қолаверса, жорий йил бошидан бугун, 14 май куни ҳолатига Ўзбекистондаги барча гидроэлектр станциялар ва қуёш ҳамда шамол электр станциялари томонидан 6 млрд 160 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди.
Бунинг натижасида:
1,6 млрд куб метр табиий газ тежалишига эришилди;
атмосферага 3,4 млн тоннадан ортиқ зарарли моддалар чиқишининг олди олинди.
Маълумот учун: мазкур ҳажмдаги электр энергияси ўртача 4,4 млн хонадоннинг 4,5 ойлик ёки 1,6 млн хонадоннинг бир йиллик меъёрий базасини ташкил қилади.
