Хитойнинг «Sinosure» корпорацияси билан энергетика соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
2026-05-14 19:30:00 / Янгиликлар
#энергетика_ҳафталиги

“Ўзбекистон энергетика ҳафталиги—2026” доирасида Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ҳамда Хитойнинг «Sinosure» корпорацияси президенти Шен Ҳитай бошчилигидаги делегация ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида энергетика соҳасида амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар, жумладан, қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш борасидаги ишлар ҳамда келгусидаги режалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, гидроэнергетика лойиҳалари ҳамда “Sinoma”, “Goldwind” ва “Gotion” каби йирик Хитой компанияларининг қайта тикланувчи энергия ва бошқа йўналишлардаги ускуналарни маҳаллийлаштириш лойиҳаларида фаол иштироки юзасидан фикр алмашилди.


