Газ соҳасида ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди
2026-05-13 22:30:00 / Янгиликлар
#энергетика_ҳафталиги

Ўзбекистон энергетика ҳафталиги доирасида Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ҳамда Газ экспорт қилувчи мамлакатлар форуми бош котиби Филип Мшелбила билан учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида газ етказиб бериш соҳасида тажриба алмашиш, глобал газ бозоридаги узоқ муддатли тенденцияларни таҳлил қилиш, газ нархлари барқарорлиги ва прогнозлаштириш йўналишларида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, қўшма маслаҳатлашувлар ва техник учрашувларда фаол иштирок этиш юзасидан фикр алмашилди.


