Газ қазиб олишни кўпайтиришда замонавий ёндашувлар
2026-05-13 17:45:00 / Янгиликлар
#энергетика_ҳафталиги

«Ўзбекистон нефть ва гази – ОГУ 2026» анжумани доирасида «Ўзбекистоннинг мавжуд конларини оптималлаштириш: газ қазиб олишни кўпайтириш ва янги конларни ўзлаштириш тизимлари» мавзусида техник сессия ўтказилди.
Маҳаллий ва халқаро экспертлар, геология йўналиши бўйича етакчи мутахассислар иштирокидаги мазкур учрашувда мамлакатнинг углеводород ресурс базасидан самарали фойдаланиш, мавжуд қудуқларда газ қазиб олиш ҳажмини ошириш, барқарорлигини таъминлаш ҳамда янги истиқболли конларни ўзлаштириш бўйича замонавий ёндашувлар муҳокама қилинди.


