«Ўзбекнефтгаз» АЖ корхоналарида 27 МВт қувватли қуёш фотоэлектр станциялари, 100 минг литр қуёш сув иситиш қурилмалари ўрнатилди
2024-07-15 16:00:00 / Янгиликлар

Президентимизнинг қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг ривожлантириш бўйича тегишли қарор ва топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзбекнефтгаз» АЖда ҳам самарали ишлар амалга ошириляпти.
Жамият томонидан шу кунга қадар 27 МВт қуёш фотоэлектр станцияси, 100 минг литр қуёш сув иситиш қурилмаси ўрнатилди. Ушбу ва бошқа инновацион технологиялар эвазига йил якунига қадар 78,7 млн кВт·соат энергия сарфини тежаш, 70 млрд сўмга яқин маблағни иқтисод қилиш имкони яратилади. Энг муҳими, экологик вазиятни яхшилашга ҳам катта ҳисса қўшилади.
Қуйидаги видеолавҳада “Узбекистан ГТЛ” заводи ва Шўртан газ кимё мажмуасида муқобил манбалардан фаол фойдаланиш орқали эришилган натижалар ҳақида батафсил танишиш мумкин.
