2026 йил апрель ойида «яшил» энергия ишлаб чиқариш 9,8%га ошди
2026-05-08 10:00:00 / Янгиликлар
#яшил_энергия

Жорий йилнинг апрель ойида юртимиздаги йирик қувватли қуёш ва шамол электр станциялари томонидан жами 1 млрд 28,3 млн кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 91,8 млн кВт⋅соат ёки 9,8 фоизга кўп демакдир.
Хусусан:
- Қуёш ФЭС томонидан — 700,2 млн кВт⋅соат;
- Шамол ЭС томонидан — 328,1 млн кВт⋅соат.
Бунинг натижасида:
- 244 млн куб метр табиий газ тежалишига эришилди;
- атмосферага 591 млн тоннадан ортиқ зарарли моддалар чиқишининг олди олинди.
Маълумот учун: 2025 йил апрель ойида қуёш ва шамол электр станциялари томонидан жами 936,5 млн кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилган эди.
Мазкур ҳажмдаги электр энергияси ўртача 5 млн хонадоннинг 1 ойлик ёки 428 мингта хонадоннинг бир йиллик меъёрий базасини ташкил қилади.
январь—апрель ойларида «яшил» энергия
