Магистраль электр тармоқларидан фойдаланиш қоидалари тасдиқланди
2024-07-12 12:20:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 июндаги “Магистраль электр тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 338-сон қарори қабул қилинди.
Мазкур қоидалар Ўзбекистон Республикасида электр энергияси ишлаб чиқарувчилар, жумладан, мустақил ишлаб чиқарувчилар ва йирик истеъмолчиларнинг магистраль электр тармоқларига уланишини соддалаштириш ҳамда уларга тенг шарт-шароитлар яратиш мақсадида ишлаб чиқилган.
