Энергетика вазирининг ёшлар билан навбатдаги очиқ мулоқоти бўлиб ўтди
2026-05-01 20:30:00 / Янгиликлар

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидан Энергетика вазирига жами 21 нафар давлат кўмагига муҳтож ёш бириктирилган. Шу муносабат билан, кеча, 30 апрель куни Энергетика вазирлигида улар билан навбатдаги очиқ мулоқот ташкил этилди.
Учрашув давомида Энергетика вазири томонидан ёшлар билан алоҳида суҳбат ўтказилиб, уларнинг муаммо ва таклифлари атрофлича тингланди.
Ёшлар томонидан таълим олиш, касб-ҳунар эгаллаш, бандликни таъминлаш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид масалалар кўтарилди.
Суҳбат давомида ҳар бир мурожаат юзасидан аниқ чоралар кўриш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Таъкидланганидек, ёшлар билан бундай очиқ мулоқотлар уларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш, таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда келгусида улар учун муносиб шароитлар яратишда муҳим аҳамият касб этади.


