Аҳоли мурожаатлари жойида ўрганилди
2026-04-24 16:45:00 / Янгиликлар

Халқ мурожаатлари билан ишлашни тизимли йўлга қўйиш ва аҳолини қийнаётган масалаларни жойида ҳал этиш бўйича Президентимиз топшириғига мувофиқ, Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва масъуллар иштирокида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Қабул давомида фуқаролар ва тадбиркорлар томонидан электр ва табиий газ таъминоти билан боғлиқ масалалар кўтарилди. Хусусан, электр тармоқларини янгилаш, қўшимча трансформатор ўрнатиш, эски симоғочларни алмаштириш, маҳаллаларда кучланиш муаммоларини бартараф этиш ҳамда кўча ёритиш тизимини яхшилашга доир мурожаатлар қабул қилинди.
Шунингдек, табиий газ ҳисоблагичларини ўрнатиш, мавжуд инфратузилмани модернизация қилиш ва янги тармоқларга уланиш билан боғлиқ масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Ҳар бир мурожаат масъул ташкилотлар иштирокида атрофлича ўрганилиб, фуқароларга жойида тушунтиришлар берилди.
Мурожаатларда кўтарилган масалалар бўйича тегишли тизим ташкилотларга аниқ вазифалар юклатилиб, электр тармоқларидаги носозликларни бартараф этиш, зарур жойларда трансформатор қувватини ошириш, кабел ва симоғоч тармоқларини янгилаш ҳамда кўча ёритиш тизимларини босқичма-босқич модернизация қилиш бўйича топшириқлар берилди.
Барча мурожаатлар назоратга олиниб, белгиланган муддатларда ижросини таъминлаш юзасидан масъулларга вазифалар юклатилди.


