Навоий ИЭСда замонавий энергетика технологиялари жорий этилмоқда
2026-04-24 10:15:00 / Янгиликлар
#электрэнергияси #энергиятежамкорлик

Навоий иссиқлик электр станциясида қуввати 650 МВт бўлган учинчи буғ-газ қурилмасини барпо этиш бўйича йирик инвестиция лойиҳаси жадал суръатларда амалга оширилмоқда.
Лойиҳа доирасида Япониянинг "Mitsubishi" компанияси томонидан ишлаб чиқарилган замонавий газ ва буғ турбиналари ўрнатилмоқда. Ушбу қурилмалар юқори самарадорликка эга бўлиб, энергия ишлаб чиқариш ҳажмини сезиларли ошириш имконини беради.
Газ турбинасининг қуввати 479,9 МВт, буғ турбинасининг қуввати эса 176,4 МВтни ташкил этади.
Лойиҳа ишга туширилиши натижасида йилига 4,8 млрд кВт·соат электр ва 200 ГКал иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилиб, йилига 870 млн куб метр табиий газ тежалишига эришилади.
