Хонадонларни маиший газ баллонлари билан таъминлаш тартиби белгиланди
2026-04-23 09:50:00 / Янгиликлар

Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 17-апрелдаги 180-сон қарори билан “Турар жой хонадонларини маиший газ баллонлари билан та’минлашда давлат хизматини кўрсатиш”нинг ма’мурий регламенти тасдиқланди.
Регламентга кўра, 2026-йил 1-июндан бошлаб жисмоний шахсларни маиший газ баллонлари билан та’минлаш хизмати фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари (мй.гов.уз) портали орқали кўрсатилади.
Маиший газ баллони табиий газ билан газлаштирилмаган ҳудудларда яшовчи жисмоний шахсларга берилади.
Ваколатли оператор ариза келиб тушган куни ма’лумотларни “Е-газ” дастурида шакллантиради.
1 иш кунида сўровномада кўрсатилган ма’лумотларни текширади.
3 иш кунида ариза берувчини маиший газ баллони билан та’минлаш масаласи жойига чиқиб ўрганилади. Бунда ўрганиш якунлари бўйича далолатнома расмийлаштирилади.
Далолатномада келтирилган хулоса ижобий бўлган тақдирда, ариза берувчи билан “Маиший газ баллонини вақтинча фойдаланишга бериш тўғрисида” ва “Суюлтирилган углеводород газини йетказиб бериш тўғрисида”ги шартномалар 2 нусхада расмийлаштирилади.
Шартномалар асосида ариза берувчи “Face ID” тизими орқали суюлтирилган углеводород газини йетказиб бериш учун тегишли ҳисобварақ билан та’минланади ҳамда унга 1 дона маиший газ баллони 12 иш кунида бепул йетказиб берилади.
