Энергетика вазирлиги: Республикамизда 145 мингдан ортиқ объектга умумий қуввати 2 114 МВт бўлган кичик қувватли қуёш панеллари ўрнатилган
2026-04-21 11:00:00 / Янгиликлар

Хусусан:
21 643 та ижтимоий соҳа объекти томонидан 425 МВт;
33 208 та тадбиркорлик субъекти томонидан 1 155 МВт;
88 489 та аҳоли хонадонига 503 МВт;
2 398 та кўп қаватли уйга 31 МВт ўрнатилган.
Маълумот учун: 2026 йилнинг биринчи чорагида ушбу кичик қувватли қуёш панеллари орқали 411 млн кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йил мос даврига нисбатан (2025 йилнинг 1-чорагида 252 млн кВт⋅соат) 159 млн кВт⋅соатга ёки 63 фоизга кўпни ташкил қилади.
Бунинг натижасида:
125 млн метр куб табиий газ тежалишига эришилди;
атмосферага 134 минг тонна зарарли моддалар чиқишининг олди олинди.
Маълумот учун: мазкур ҳажмдаги электр энергияси ўртача 685 мингта хонадоннинг 3 ойлик истеъмолини ташкил қилади.
2026 йилнинг биринчи чорагида аҳоли ва тадбиркорлар томонидан ўрнатилган қуёш панеллари орқали ўз эҳтиёжидан орттириб тармоққа узатилган электр энергияси ҳажми 163,7 млн кВт⋅соатга етди. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан (2025 йил 1-чоракда 46,2 млн кВт⋅соат) 3,5 баробарга кўпдир
