Айни дақиқаларда Энергетика вазирининг навбатдаги очиқ мулоқоти Губкин номидаги нефть ва газ университети талабалари билан бўлиб ўтмоқда
2026-04-17 10:35:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари
#ёшлар_учрашув

Унда олий таълим муассасасида таҳсил олаётган 250 нафардан ортиқ талабалар, ўқитувчилар ва илмий ходимлар иштирок этмоқда.
Энергетика вазири талабалар билан учрашув давомида бугун, 17 апрель — И.М.Губкин номидаги нефть ва газ университети ташкил этилган сана муносабати билан барча иштирокчиларни самимий муборакбод этди.


