Фориш туманидаги 500 МВт қувватли қуёш фотоэлектр станцияси йилига 1 млрд кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқаради
2026-04-13 15:40:00 / Янгиликлар
#яшил_энергия

Эслатиб ўтамиз, ушбу қуёш фотоэлектр станция 2025 йил 5 декабрь куни Президентимиз бошчилигида ишга туширилган эди.
Йирик энергетика лойиҳаларининг ҳаётга татбиқ этилиши мамлакатимизда инвесторлар учун яратилган қулай инвестиция муҳити ва давлат кафолатларининг амалий натижасидир.
Бу каби лойиҳалар нафақат энергия хавфсизлигини таъминлайди, балки ҳудудларда юзлаб янги иш ўринлари яратилишига ва иқтисодий ўсишга хизмат қилади.
