Бухоро вилоятида сайёр қабул ўтказилди
2026-04-10 19:40:00 / Янгиликлар

Кеча, 9 апрель куни Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида Энергетика вазирлиги ва Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги раҳбарияти томонидан аҳоли ва тадбиркорлар иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.
Унда Энергетика вазири ўринбосари У.Мамадаминов ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари У.Юсупов иштирок этдилар.
Қабул жараёнида фуқаролар ва тадбиркорларнинг мурожаатлари атрофлича кўриб чиқилиб, уларга тегишли тушунтириш ва амалий тавсиялар берилди. Кўтарилган барча масалалар юзасидан тегишли чоралар белгиланди ҳамда уларнинг ижроси назоратга олинди.



