Ҳар бир мурожаат эътиборда: электр тармоқлари янгиланмоқда
2026-04-10 14:25:00 / Янгиликлар

Президентимиз раҳбарлигида 2026 йил 13 март куни “Халқ мурожаатлари билан ишлаш тизимини янги даражага кўтариш ва жамоатчилик фикрини чуқур таҳлил қилиш” юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан аниқ чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.
Мазкур дастур доирасида фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатларни ижобий ҳал этиш мақсадида 1000 км электр тармоқларини тортиш, 7000 дан ортиқ темир-бетон таянчларни янгилаш ҳамда 123 дона трансформатор ўрнатиш режалаштирилган.
Шунингдек, ушбу ишларни амалга ошириш учун жамият томонидан ўз маблағлари ҳисобидан 33 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилди.
Айни пайтда дастурда белгиланган вазифаларни тезкор ва сифатли бажариш мақсадида ҳудудларга зарур жиҳоз ва ускуналарни етказиб бериш ишлари бошлаб юборилди.
