Тошкент халқаро марафонида Энергетика вазирлиги жамоаси муносиб иштирок этди
2026-04-05 13:20:00 / Янгиликлар

2026 йил 5 апрель куни пойтахтимизнинг марказий кўчаларида Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан “Интернатионал Ташкент Маратҳон – 2026” халқаро югуриш мусобақаси юқори савияда ташкил этилди.
Мусобақа дастурига мувофиқ, иштирокчилар 5, 10, 21 ва 42 километр масофаларда ўз куч ва имкониятларини синовдан ўтказдилар.
Ушбу нуфузли спорт тадбирида Энергетика вазирлиги жамоаси ҳам фаол ва муносиб иштирок этиб, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш йўлида ўз ҳиссасини қўшди.


