2026 йил И-чоракда дизель ишлаб чиқариш 54,5%га ошди
2026-04-04 21:50:00 / Янгиликлар

2026 йилнинг январь–март ойларида мамлакатимиздаги нефтни қайта ишлаш заводлари ва Uzbekistan GTL да жами 249 минг тонна дизель ёқилғиси ишлаб чиқарилди.
Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 87,8 минг тоннага кўп, яъни 54,5 фоиз ўсиш қайд этилди. Ўтган йилнинг шу даврида 161,2 минг тонна дизель ишлаб чиқарилган эди.
Ойлар кесимида ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича:
➖ январь — 78,3 минг тонна
(ўтган йилнинг январь ойига нисбатан +135,8%);
➖ февраль — 57,4 минг тонна
(ўтган йилнинг февраль ойига нисбатан +20,3%);
➖ март — 113,3 минг тонна
(ўтган йилнинг март ойига нисбатан +41,1%).
Дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши нефтни қайта ишлаш қувватларидан самарали фойдаланиш ҳамда ички ёқилғи бозорини барқарор таъминлашга хизмат қилмоқда.
