Жорий йилнинг IV чорагида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш бўйича 885 та ҳолат аниқланди
2026-04-03 12:25:00 / Янгиликлар

Ушбу ноқонуний фойдаланишларнинг дастлабки ҳисоб-китоб натижасига кўра, давлат манфаатларига жами 196 миллиард сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди. Унга кўра, электр энергияси бўйича 94,4 млрд сўм ва табиий газ бўйича 101,6 млрд сўмлик энергия ресурслари талон-торож қилинган.
Шунингдек, истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича 1 599 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Нефть маҳсулотлари бўйича олиб борилган сифат назорати тадбирларида АЁҚШ ва корхоналардан олинган таҳлил наъмуналаридан 180 та ҳолатда 4 058 тонна нефть маҳсулоти сифатсизлиги аниқланиб, сотувга чиқарилиши олди олинди.
Қуввати 50 кВ ва ундан юқори бўлган истеъмолчиларга берилган кўрсатмалар давомида 2 293 та истеъмолчида реактив энергиясини компенсация қилиш бўйича қурилмаларни ўрнатилиши таъминланди. Бунинг натижасида 19,4 млн киловатт-соат электр энергияси иқтисод қилинишига эришилди. Берилган кўрсатмаларни бажармаган 11 та истеъмолчига маъмурий баённома тузилди.
