Жомбой туманида 6,4 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган АГТКШ аниқланди
2026-04-02 15:45:00 / Янгиликлар

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ Метрологик таъминот бошқармаси, “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали мутахассислари ва ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорлигида Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида жойлашган «Ш.» МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида (АГТКШ) хатлов ўтказилди.
Ўрганиш вақтида АГТКШда ўзбошимчалик билан лойиҳа-техник ҳужжатларидан ташқари ортиқча компрессор ўрнатилгани ва ҳисоблагичнинг рухсат этилган максимал ўлчаш чегарасидан четга чиққан ҳолда табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келингани маълум бўлди.
Ҳолат бўйича далолатнома расмийлаштирилди ва дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 6 миллиард 480 миллион сўмлик зарар қайд этилди. Барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
