Шахсий масъулият, темир интизом ва тизимли назорат – ижро интизомини мустаҳкамлашнинг асосий пойдевори
2026-04-02 16:30:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 июлдаги ПФ-117-сон фармони 7(а)-бандига асосан 2026 йил март ойида Энергетика вазирлигида ижро интизомини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот.
Давлат ҳокимиятининг жамият олдидаги энг асосий вазифаси сифатида аҳоли ҳаёти даражаси ва сифатини ошириш бўйича ислоҳотларнинг натижадорлиги бевосита уларни амалга оширишга қаратилган ҳужжатлар ва қарорларни ижро этиш бўйича интизомнинг қатъийлигига боғлиқ.
Бу борада аниқ раҳбарлик, шахсий масъулият, қатъий интизом ҳамда ташаббускорлик зарур. Буларнинг барчаси самарали ва натижали меҳнат пойдевори бўлиши лозим.
Ижро интизомини янада мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сон фармони ҳамда 2021 йил 31 майдаги “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5132-сон қарори қабул қилинди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 июлдаги “Давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомини янада мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-117-сон фармони билан қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат ҳужжатларининг ижроси устидан самарали назорат механизмларини жорий қилиш, ижро натижаси бўйича аниқ ҳисобдорликни таъминлаш, шунингдек, барча бўғиндаги раҳбарлар ва ходимларнинг ижро интизомига қатъий риоя этиш бўйича шахсий масъулияти ва жавобгарлигини янада ошириш белгиланди.
Энергетика вазирлигида “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимида қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижроси бўйича назорат ва ҳисобдорликни ташкил этиш тартибига қатъий амал қилган ҳолда иш олиб борилмоқда.
“Ijro.gov.uz” тизимида назоратга олинган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси кунлик назоратга олинган бўлиб, доимий таҳлил қилинмоқда ҳамда уларнинг ижро ҳолати ҳар ҳафтанинг жума куни вазирнинг биринчи ўринбосари ҳузурида ва душанба куни вазир ҳузуридаги аппарат йиғилишларида муҳокама қилинмоқда.
Ушбу тизим орқали бугунги кун ҳолатига 2026 йил бўйича қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва Давлат раҳбари раислигида ўтказилган мажлислар баёнларида жами 1 002 та топшириқ бўйича Энергетика вазирлиги асосий масъул ижрочи сифатида белгиланган бўлиб, ҳисобот даврида ушбу топшириқлар ижроси таъминланади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига асосан 2026 йил март ойида Энергетика вазирлиги бўйича “Ijro.gov.uz” тизимида жорий йил апрель ойида муддати белгиланган топшириқларнинг барвақт ва сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида вазирнинг тегишли ўринбосарлари ва масъул таркибий бўлинмалар кесимида тайёрланган “йўл харита”лар ва кунлик календарь графиклардаги топшириқлар ижроси муҳокама қилиниб, тасдиқланди ва ижрога қаратилди.
Топшириқлар ижроси кунлик назоратга олинган бўлиб, барвақт ва сифатли таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
Энергетика вазирлиги Назорат ва ижро интизоми бўлими
02.04.2026 й.
